Янгиликлар

Қозоғистон киноси кунлари 2022...
Сана: 13.09.2022

    "Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтадиган Қозоғистон киноси кунлари 2022 йилда суратга олинган "Паралимпиячи" бадиий фильми билан очилади.

 
Фильм, бугун 13 сентябрь куни соат 17.00 да Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида томошабинларга намойиш этилади.
 
Режиссёр Алдияр Байроқимов томонидан суратга олинган "Паралимпиячи" фильмининг сюжети Олимпиада олтинини орзу қилган чанғичи Мақсатнинг автоҳалокатга учраб, оёғидан айрилгани ҳақида ҳикоя қилади. Узоқ давом этган ички изтироблардан сўнг Мақсат спортга қайтишга қарор қилади.
 
Фильм якунини, театримизга ташриф буюриб ижодкорлар иштирокида кўриб, билишингиз мумкин...