Янгиликлар

Ўткан кунлар ёди...
Сана: 15.10.2021

    Жорий йилнинг 4-14 октябрь кунлари республикамиз бўйлаб атоқли адиб Абдулла Қодирий адабий меросини фаол тарғиб этиш доирасида бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинди. Жумладан, куни кеча пойтахтимиздаги Абдулла Қодирий мемориал музейида адиб хотирасига бағишлаб “Ўткан кунлар ёди” мавзусида адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди. Унда таниқли фан, санъат, маданият арбоблари, талаба ва ўқувчилар иштирок этди.

 
Кечада Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижоди ёдга олинди. Тадбир давомида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг ижодкорлари томонидан “Отабек ва Кумушбиби” спектаклидан парча намойиш этилди. Шунингдек, шу куни бир қатор Олий ўқув юрти талабалари Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига ташриф буюришиб, театрнинг ташриф қоғози дея томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келаётган “Отабек ва Кумушбиби” спектаклини томоша қилишди.