Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Халқлар дўстлиги саройи олдида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шоир ва ёзувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков барча севиб тинглайдиган “Жон Ўзбекистон”, “Мендирман ўша” қўшиқларини ижро этди. Ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари барчага кўтаринкилик бағишлади.
Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бир гуруҳ эл суйган санъаткорлари ҳам фаол иштирок этишди.