Йиғилиш бўлиб ўтди.
Бугун, 19 январь Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши кураш бошқармасининг хуқуқбузарликлар профилактикаси масъул ходимлари бошчилигидаги театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
ИИББ вакили йиғилишни очиб, бугунги кунда Кибержиноятчиликка қарши курашиш давр талаби эканлиги, аҳоли орасида кибержиноятчиларнинг ҳийла-найрангларига алданиб қолиш ҳолатлари кўпайганлиги, шунингдек ҳеч кимга банк карталарининг маълумотлари ва махфий кодларини бермаслик, киберхавфсизлик масалалари ҳақида кенг маълумот берилди.