Янгиликлар

Таъзия...
Сана: 16.03.2022

   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси ва раҳбарияти Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоасига ҳамдардлик билдиради. 

 
Устоз санъаткор, ардоқли ижодкоримиз Тўти Юсупова театр ва кино санъатида ўзининг ўчмас изини қолдирди. Ноёб истеъдод эгаси, ўз касбига садоқатли ва фидойи санъаткор сифатида қалбларимизда мангу яшайди.