Янги саҳна асари...
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида "Қайнона" (муаллиф: М.Шамхалов, режиссёр: Д.Хақбердиев, мусиқа: Т.Кулиев, рассом: Ж.Раҳимов, дирижёр: А.Тўраев) мусиқали спектаклининг жамоатчилик кўриги ўтказилди.
Жамоат кўригида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов ҳамда ташриф буюрган мутахассислар томонидан билдирилган илиқ фикр ва таклифлардан сўнг, спектакль бир овоздан қабул қилинди.
Театр жамоасини янги саҳна асари билан қутлаймиз!