Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сергели туман Кенгаши томонидан “Ёшлар ойлиги” ни ўтказиш ва “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 19 июнь куни туманда жойлашган “GLOBAL MEDICAL” клиникасида “Кексалар доим эъзозимизда” шиори остида клиникада даволанаётган имконияти чекланган,ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш мақсадида патронаж ёшлар гуруҳи ҳамда актёрлар иштирокида икки авлод учрашуви ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг истеъдодли актёри Ҳабибулло Ортиқов ҳам иштирок этди.