Эзгулик сари...
Бугун, 19 июнь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бир гуруҳ ижодкорлари Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги "Саховат" интернат уйига ранг-баранг ижод намуналаридан ташкил топган концерт дастури билан ташриф буюришди.
Концерт дастурида устоз санъаткоримиз Ўзбекистон халқ артисти Одина Ғозиева ва актриса Гулноза Саидова иштирокида “Жайдари келин” спектаклидан лавҳалар намойиш қилинди. Театр раққосалари турли рақслари билан даврага ўзгача тароват бахшида этишди. Устоз санъаткор Маъсуда Отажонова, муқаллид устаси Нурбек Маматов, маҳоратли актёрлар Азизхон Латипов, Зулфия Умерова ва Баҳром Болтаевларнинг саҳнадаги ижролари йиғилганлар кўнглига хушнудлик бахш этишди. Дастурдан сўнг, театр директор ўринбосари Хайрулла Вахобов бошчилигида ижодкорларимиз “Саховат уйи”даги истиқоматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди, бу ердагилар билан дилдан суҳбат қуришди.