Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг маҳоратли ижодкорлари Гуласал Раҳмонова ва Фарҳод Қурбоновлар куни кеча, 15 август куни Тошкент молия институтида бўлиб ўтган “Парламент ўйинлари” спорт мусобақасининг Республика финал босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимида бошловчи сифатида иштирок этишди.