Театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Куни кеча Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг Коррупцияга карши курашиш хизмати бош мутахасиси Абуқаҳҳор Назаров ва театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Маданият вазирлиги вакили йиғилишни очиб, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг самараси, коррупцияга қарши курашиш юзасидан амалга оширилган ишлар ва эришилган ютуқлар тўғрисида тушунчалар бериб, юртбошимиз томонидан белгиланган мақсадларга эришишда ижод аҳлининг алоҳида ўринга эга эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққан Мукимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр директори Александр Бекчанов, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказадиган, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштирадиган, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келадиган иллат эканлигини таъкидлади.