Муқимий театрида 2026 йил репертуари муҳокамаси...
Бугун, 19 ноябрь санасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрда Бадиий кенгаш аъзолари иштирокида 2026 йил репертуари учун янги асарлар муҳокамаси бошланди.
Йиғилишда театр томошабинлари учун мазмунан савияли, юксак бадиий ғояларни ўзида жам этган асарлар тақдим этилмоқда ва сараланмоқда. Янги мавсумда саҳналаштирилиши мумкин бўлган асарлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.