Бугун 20 январь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бир гуруҳ ходимлари театр раҳбарияти ваЎзсаноатқурилишбанк ҳомийлиги остида қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Куни кеча премьераси бўлиб ўтган бир қатор санъатшунослар томонидан Муқимий театрининг “ташриф қоғози” дея баҳоланган “Отабек ва Кумушбиби” спектаклининг ижодкорлари тажрибали режиссёр, Халқаро Аҳмад Яссавий, Бобур мукофоти совриндори Баҳодир Назаров ва бош рол ижрочилари Наргиза Шаҳобова, Гуласал Раҳмонова, Расулхон Қодирхонов ва Маржона Ўлжаевалар муносиб рағбатлантирилди.