Жорий йилнинг 18 январь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига “Туронбанк” АТБнинг Республика миқёсидаги барча бўлинмалари ходимлари ташриф буюришиб, Муаллиф Қўчқор Норқобил қаламига мансуб “Айёргина аёллар” спектаклини томоша қилишди. Ташриф давомида меҳмонларга театр тарихи, репертуардаги спектакллар ҳақида маълумотлар берилди, шунингдек театр музейи билан ҳам яқиндан танишишди.