Мавсум олди йиғилиши бўлиб ўтди.
Кеча, 14 август куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр жамоасининг меҳнат таътилидан қайтганлиги муносабати билан янги мавсум олди йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда бош режиссёр Достон Хақбердиев томонидан янги мавсум очилиши олди репертуарларни қайта кўриб чиқиш, сара асарлар билан бойитиш хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, театр раҳбарияти ва касаба уюшмаси бошчилигида жамоамиз анча йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган фидойиларимиз директор ўринбосари Хайрулла Иноғомов ҳамда тикув цехи бошлиғи Маъсуда Билолованинг таваллуд айёми билан табриклашиб, эсдалик совғаларини тақдим этишди.