Янгиликлар

Маънавият фестивали
Сана: 19.09.2019
Жорий йилнинг 18-19 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида "Маънавият фестивали" бўлиб ўтди. Фестивалнинг биринчи куни Нукус шаҳридаги Бердақ Ғарғабай ўғли ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди. Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университетида “Маънавият ва маърифатнинг таълим билан боғлиқлиги” мавзусидаги илмий-амалий семинар ва “Маънавият” фестивали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат Кенгаши раҳбар ва ходимлари, шунингдек “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоларидан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр раҳбари Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳмонали Салимовлар иштирок этди.