Янгиликлар

Театримиз ижодкорлари Қашқадарёда
Сана: 18.10.2019
Жорий йилнинг 17 октябрь куни Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бир гуруҳ жамоаси тантанали равишда кутиб олинди. Нуруллоҳ Аббосхон қаламига мансуб “Жайдари келин” ва муаллиф Шукрулло Маҳкамовнинг “Асл хазина” спектакллари қашқадарёлик томошабинлар олқишига сазовор бўлди.
Маълумот учун, Муқимий театри ижодкорлари Қашқадарё вилоятининг бир қатор туманларида 17-24 октябрга қадар гастроль сафарида бўладилар.