Жамоамиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Мирза Азизов адабиёт ва санъат йўналиши бўйича Қирғизистон Республикасида таъсис этилган Халқаро Чингиз Айтматов номидаги мукофотга сазовор бўлди.
Устоз санъаткор жамоадошлари билан ҳамжиҳатликда ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстлик, санъат ҳамда маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида салмоқли ишларни олиб бормоқда.
Театримиз жамоаси билан биргаликда устозни бу мукофот билан қизғин табриклаб қоламиз.