Жорий йилнинг 16 август куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод туман бўлинмаси томонидан мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан “Турон банки” Юнусобод филиали ходимлари иштирокида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг маҳоратли актёри Азизхон Латипов иштирок этди. Тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси дастури асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.