Янгиликлар

Муқимий театри ижодкорлари Юнус Ражабий уй-музейида...
Сана: 20.08.2026

   Бугун, 20 август санасида Муқимий театр ижодкорлари буюк санъаткор, бастакор ва мусиқашунос Юнус Ражабийнинг уй-музейига ташриф буюрдилар. Мусиқали театр ижодкорлари сифатида миллий мусиқий меросимиз тарихига назар солишни жоиз деб билдик.


Ташриф давомида ижодкорларимиз музей фаолияти, Юнус Ражабийнинг серқирра ижоди, ҳаёт йўли, ижодий мероси ҳамда ўзбек миллий мусиқаси ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, музей асосчиси — Юнус Ражабийнинг бой ва улкан меросини асраб-авайлаш, тўплаш ҳамда келгуси авлодларга етказишда муносиб ҳисса қўшиб келаётган Ҳасан Ражабий ва Ҳолидахон ая ижодкорларимиз билан самимий суҳбатлашиб, устоз санъаткорнинг ҳаёти ва ижоди, оилавий муҳити, устоз-шогирд анъаналари, миллий мусиқа санъатидаги ўрни ва қолдирган бебаҳо мероси ҳақида янада кенг ва қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашдилар.