Бугун, 21 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар таълими лицейлари, Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раисларидан иборат семинар иштирокчилари Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига ташриф буюришиб, репертуаримиздан муносиб ўрин олиб томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келаётган “Олифта” спектаклини томоша қилишди.