Жорий йилнинг 22 февраль куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги вакиллари ва театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов йиғилишни очиб, театр санъати олдида турган айрим масалалар ва уларнинг ечимлари, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусида фикрлашилди.