САНЪАТДА ҚОБИЛ ҚОДИР ВА НОДИР ШАХС...
ТАБИАТ ТУҲФА ҚИЛГАН ИЛҲОМ ВА ИЛОҲИЙ ИНЪОМ
Қобил Умиров ижро этган роллари орқали санъат мухлисларининг эътибори ва эътирофини қозонган актёрлардан бири. Унинг спектакллардаги ижроси, образлари ва ҳар бир саҳна асарига ижодий ёндашуви кўплаб мухлисларни ўзига жалб қилади. Санъаткорнинг ҳар бир ролдаги чиқишлари, томошабинларга аниқ ва жўшқин ҳис-туйғуларни етказиш қобилияти билан ажралиб туради.
Қобил сўзи "Ўзбек тилининг изоҳли луғати"га кўра:
– Ҳар қандай ишга қобилияти, лаёқати бўлган; қобилиятли, лаёқатли;
– Сўзга кирадиган; ювош, мўмин;
– Муносиб, мос, кўнгилдагидек каби маъноларни англатади.
Қобил, шунингдек, эркаклар исми, деб ҳам изоҳ бериб ўтилган.
Демакки, бу сўз инсоннинг маълум бир соҳадаги қобилиятини, истеъдодини ёки ўзини намоён қилиш қобилиятини ифодалайди. Қобил исми жисмига мос — у ҳар қандай рольни санъат даражасига олиб чиқишга қобил ва қодир.