Янгиликлар

ЭЪЛОН
Сана: 23.03.2021

   Айни кунларда  Қоракўл халқ театрининг вакиллари  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри саҳнасида драматург Қўчқор Норқобил асари асосида саҳналаштирилган "Ҳар нарсанинг жавоби бор" спектаклини намойиш этиш устида ишлашмоқда. Эндиликда қоракўллик иқтидор соҳибларининг бадиий чиқишларини театримиз саҳнасидан кузатиш имконияти мавжуд.

 
Шу боис Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида ўтказиб борилаётган "Театр томошалари ҳафталиги" режасида ўзгаришлар киритилди. 24-25-26-27 март кунлари соат 18.00 да Қоракўл халқ театрининг "Ҳар нарсанинг жавоби бор" спектакли намойиш этилади.