Муҳтарам юртбошимиз томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Тошкент шаҳри, Учтепа туманида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 21, 22 май кунлари Учтепа туманидаги бир қатор умумтаълим мактабларида 5 та муҳим ташаббусни ўзига қамраб олган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Мазкур тадбирларда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг маҳоратли актёрлари Нурбек Маматов, Равшан Ибрагимов ва Гулноза Саидовалар иштирок этишди.