Жорий йилнинг 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техника институти, Наманган вилояти ҳокимлиги, Ички ишлар бошкармаси, Адлия бошкармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Наманган вилояти кенгаши билан ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги 4075-сонли Қарори ва 2019 йил 09 январдаги ПФ-5618-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятида фаолият юритаётган Олий таълим муассасалари ўртасида «Хуқуқ билимдонлари» кўрик танлови бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Муқимий театри жамоасидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров иштирок этди.