Жорий йилнинг 22 август куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод туман бўлинмаси томонидан мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан Марказий кўп тармоқли поликлиника шифокорлари иштирокида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг маҳоратли актёрлари Маъсуда Отажонова ва Ҳабибулла Ортиқовлар ўз чиқишлари билан даврага ўзгача файз қўшдилар.