Янгиликлар

МУКИМИЙ ТЕАТРИДА ОЧИК МУЛОКОТ
Сана: 23.09.2026

    


Бугун Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков билан театр жамоасининг самимий учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида театрнинг бугунги фаолияти, ижодий изланишлари, саҳна санъатини янада ривожлантириш, жамоа учун яратилаётган имкониятлар ҳамда истиқболдаги режалар хусусида очиқ фикр алмашилди.

Маданият вазири театр жамоасининг ижодий фаолияти билан яқиндан танишиб, ижодкорлар билан мулоқот қилди, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.

 
Илиқ суҳбат ва очиқ мулоқотга бой учрашув барча учун манфаатли ва мазмунли бўлди.