Тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар, шунингдек Муқимий театрининг бир гуруҳ ижодкорлари иштирок этишди. Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан она тилимиз улуғланди, шеърлар ва куй-қўшиқлар айтилди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид бошчилигида иштирокчилар ўзбек адабий тилининг асосчиси, улуғ мутафаккир Алишер Навоий ҳамда Адиблар хиёбонидаги замонавий адабиётимизнинг атоқли намояндалари ҳайкаллари пойида гуллар қўйишди.