Куни кеча Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Халқаро ва Аудиовизуал журналистикаси факультетининг Санъат ва Сайёҳат йўналишининг талабалари университет ректори Шерзодхон Қудратхўжа ҳамда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Санжарбек Рашидов раҳбарлигида ташриф буюришди.
Талабалар "Бахши" спектакли намойишидан сўнг асар иштирокчиси маҳоратли ижодкор Расулхон Қодирхонов билан спектакл таассуротлари хақида ўртоқлашишди, театр тарихи ва фаолияти билан яқиндан танишишди.
Шунингдек, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри матбуот хизмати котиби Фируза Холиқова ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар университетининг бўлажак санъатшунос журналистлари ўртасидаги ҳамкорлик ишлари келишилди.