Қоракўл халқ театрида илк спектакль намойиш этилди. Жорий йилнинг 24 февраль куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри қошидаги ижодкор ёшлардан иборат, Маданият вазирлиги ташаббуси билан ташкил топган Қоракўл халқ театрининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қўчқор Норқобил асари асосида Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов саҳналаштирган "Ҳар нарсанинг жавоби бор" спектакли намойиш этилди.