Ижодкорларимиз сафарда...
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бир гуруҳ ижодий жамоаси Хоразм вилоятининг бир қатор туманларида жорий йилнинг 24 февралидан 5 мартга қадар ижодий учрашувлар ўтказади.
Театр раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекчанов бошчилигида устоз санъаткорлар Меҳмонали Салимов, Маъсуда Отажонова ва “Ақлдан озиш ҳеч гапмас” спектакли ижодкорларидан иборат ижодий жамоа бугун 23 февраль, Хоразм вилоятига йўл олдилар.