Видеоконференция муҳокамаси...
Бугун Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Б. Аҳмедов бошчилигида вазирлик тизимидаги пойтахтимиз ва барча ҳудудларда фаолият юритаётган театрлар ҳамда Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси ходимлари билан видеоконференция бўлиб ўтди.
Унда юртимизда фаолият олиб бораётган театрлар фаолиятини такомиллаштириш, ижодий самарадорликни ошириш, театр репертуарини юқори савияли саҳна асарлари билан бойитиш, ватанпарварлик, миллатлараро тотувлик ғояларини тарғиб қилувчи спектакллар яратиш билан бирга уларнинг рус ва инглиз тилларидаги талқинини ҳам саҳналаштириш таклифи билдирилди.
Бундан ташқари, тарихий асарлар асосида яратиладиган ҳар бир спектаклни саҳналаштириш жараёнига ёш ижодкорлар, амалиётчи талабаларни жалб қилиш, забардаст маҳоратли актёрлар иштирокида устоз-шогирдлик анъаналарини мустаҳкамлаш борасида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Муҳокама якунида, мутасадди раҳбарларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.