Янгиликлар

Onlayn qabul...
Сана: 21.06.2026

  Kуни кеча Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри директори Азим Муллахонов иштирокида навбатдаги “Онлайн қабул” ташкил этилди.


Онлайн мулоқот давомида театр мухлислари, соҳа вакиллари ҳамда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, театр фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
 

Қабул очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтиб, иштирокчилар томонидан билдирилган фикрлар атрофлича муҳокама қилинди ҳамда тегишли масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Театр ҳаётига бефарқ бўлмай, фаол иштирок этган барча юртдошларимизга самимий миннатдорчилик билдирамиз.