Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 34 йиллиги муносабати билан бугун, 21 октябрь куни пойтахтимизнинг Адиблар ҳиёбонида тантанали маросим ўтказилди. Тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар, шунингдек Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бир гуруҳ ижодкорлари иштирок этишди.