Бугун 24 декабрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри жамоаси ҳамкорлигида сатира, юмор, халқ қизиқчиларининг энг яхши усулларидан моҳирона фойдалана олган театр ва кино актёри Сойиб Хўжаев таваллудининг 110 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Дастлаб йиғилганлар эътиборига актёр ҳаёти ва ижодига бағишланган фильм намойиш этилди.
Тадбирда Сойиб Хўжаев фаолият олиб борган Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрнинг балет жамоаси томонидан миллий рақслар намойиш этилди. Театрнинг ёш солистлари ва хор жамоаси томонидан капелла ижро қилинди.
Театрнинг маҳоратли актёри Нурбек Маматовнинг халқимизни таниқли маданият намоёндалари овозларига қилинган тақлидлари тадбир қатнашчилари қалбига хуш кайфият бағишлади. Ўз навбатида Ўзбекстон давлат санъат ва маданият институти жамоаси томонидан арея ва дуетлар айтилди.