Театр ҳафталиги...
Бугун, 25 март санасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида "Театр томошалари ҳафталиги" нинг бешинчи кунида, драматург Қўчқор Норқобил қаламига мансуб "Дилдаги доғ" спектакли намойиш этилди.
Спектаклга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари ва Тошкент вилояти Бука туманидаги бир қатор маҳалла етакчилари бошчилигида 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ва ўқитувчилари ташриф буюришди.
Эслатиб ўтамиз, эртага 26 март куни, соат 18.00 да “Сарвқомат дилбарим” спектакли намойиш этилади.