Жорий йилнинг 25 январ куни Ўзбек Миллий Академик драма театрида "Ўзбекистон Қаҳрамони", устоз санъаткор Зикир Муҳаммаджонов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрнинг ёш солистлари ва хор жамоаси ўз бадиий чиқишлари билан фаол иштирок этишди.