Янгиликлар

Ижодий кеча...
Сана: 26.02.2023

   Куни кеча Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида устоз санъаткор, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Шокир Аҳмедов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган ижодий кеча ўтказилди.

 
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбековнинг табригини вазир маслаҳатчиси Шавкатжон Ортиқов етказди. Шунингдек Театр ва цирк санъатини ривожлантириш бошқарма бошлиғи Отабек Жўраев, Республика театрлар кенгаши раиси Абдусаид Ғаниев ҳамда театр касаба уюшмаси томонидан ташаккурнома ва эсталик совғалари топширилди.
 
Кечага пойтахт ва вилоят театрлари вакиллари ташриф буюриб, Шокир Аҳмедовни самимий қутлашди. Ижодкорнинг кўп йиллар давомида маданият, санъат соҳасида амалга оширган ишлари, хизматлари эътироф этилди. Ҳамкасблари, шогирдлари ижросидаги гўзал рақс ва куй-қўшиқлар кечага янада файз улашди.
 
Суратлар муаллифи – ҲАЁТ ҲАМРАЕВ