Tадбир...
Жорий йилнинг 25 март куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг 80 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрнинг устоз санъаткорлари, Ўзбекистон халқ артисти Меҳри Бекжонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров, шунингдек маҳоратли актёр “Шуҳрат” медали соҳиби Умид Шодмоновлар иштирок этиб Абдулла Ориповнинг ўзбек шеъриятида тутган ўрни ва шоир билан боғлиқ самимий хотираларни ёдга олишди. Шунингдек театрнинг раққоса қизлари томонидан ижро этилган миллий рақслар намойиши тадбир қатнашчилари қалбига хуш кайфият бағишлади.