Бугун, 19 май санасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига "Театрлар ойлиги" доирасида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабалари устозлари бошчилигида ташриф буюришиб, театр репертуаридан муносиб ўрин олган "Қобил ила Ҳобил" спектаклини томоша қилишди.