Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент давлат юридик университетида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри билан ҳамкорликда Президентимизнинг бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида давра суҳбати ташкил қилинди.
Мазкур учрашувда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёрлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжанов, Ўзбекистон халқ артисти Меҳри Бекжанова ва "Шуҳрат" медали соҳиби Расулхон Қодирхоновлар ёшларни Ватанни, касбини севишга, шунингдек, фидойилик тўғрисида муҳим ва ибратли фикрларни илгари суришди.
Давра суҳбати очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, талабалар ҳам фаол иштирок этдилар ва ўзларининг қизиқтирган саволларига санъаткорлар томонидан батафсил жавоблар олдилар.