Жорий йилнинг 25 январь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги 71186-сонли ҳарбий қисмда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши ҳамда Тошкент ҳарбий округи ташаббуси билан “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисм ва муассасалардаги ёшлар етакчиларининг анъанавий II Форуми” бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёрлари Ўзбекистон халқ артисти Одина Нарзуллаева ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров ўзларининг бадиий чиқишлари билан иштирок этишди.