Янгиликлар

Театрининг очилиш маросими...
Сана: 24.04.2023

   Бугун, айни вақтда Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрида Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг очилиш маросими ҳамда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ижодкорлари Меҳри Бекчанова, Муҳаббат Сотволдиева, Гуласал Раҳмонова, Умид Шодмонов, Расулхон Қодирхоновлар шунингдек, Ўзбек миллий академик драма театри, Ўзбекистон давлат драма театри ижодкорлари иштирок этаётган ёзувчи Примқул Қодировнинг "Юлдузли тунлар" романи асосида саҳналаштирилган "Айрилиқ" спектаклини премьераси бўлиб ўтмоқда. 

 
Икки давлат халқлари ўртасидаги маданият ва санъат соҳасида дўстона алоқалар ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилган бу лойиҳа кўп йиллар мобайнида ўзбек қирғиз халқига ардоқли саҳна асари бўлиб хизмат қилишини тилаб қоламиз.