Жорий йилнинг 23 август куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий ва Сирдарё вилоят кенгашлари ҳамкорлигида Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб Сирдарё вилояти Сайхунобод туманининг олис қишлоқларидан бирида қад ростлаган “Мумтоз” кутубхонасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур байрам тадбирида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг маҳоратли актрисаси Дилором Абдуалимова фаол иштирок этди.