Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилаётган бадиий фильмлар билан республика аҳолисини янада яқинроқ таништириш, кейинги йилларда ишлаб чиқарилган фильмлар тарғиботини амалга ошириш мақсадида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан миллий кинофильмлар фестивали ўтказилди.
Фестивалда миллий кинофильмлар намойиш этилди ва кўплаб таниқли кино юлдузлари қаторида Муқимий театри жамоасидан театр ва кино артисти Отабек Хақбердиев ҳам иштирок этди.