Хотин-қизлар форуми” бўлиб ўтди...
18—19 август кунлари Тошкент шаҳрида “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Хотин-қизлар форуми” бўлиб ўтди.
Ушбу ташкилот аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда фаолдир.
Форумда ташкилотга аъзо 8 та давлат, хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон тўғридан-тўғри, Ҳиндистон ва Хитойнинг етакчи хотин-қизлари эса онлайн тарзда иштирок этди. Шунингдек, форум доирасида бир қатор маданий тадбирлар ўтказилди.
Мазкур тадбирларда давлатимиз тарихи ва жаҳон саҳнасида ўчмас из қолдирган аёллар – Тўмарис, Сароймулкхоним, Гулбаданбегим, Нодирабегим образлари ҳамда ўзбек халқининг бетакрор қадриятларини кўрсатиш мақсадида Анвар ва Раъно образлари Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг ижодкорлари Гулноза Саидова, Гуласал Раҳмонова ва Расулхон Қодирхоновлар ёрдамида гавдалантириб берилди.