Янгиликлар

Фестивалининг тантанали очилиш маросими...
Сана: 27.09.2022

   Куни кеча, Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрида Ёш режиссёрларнинг "Дебют – 2022" VII республика кўрик-фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

 
Кечани  Маданият вазирининг ўринбосари Муроджон Мажидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов очиб берди. Сўзга чиққанлар, кўрик-фестивалдан кўзланган асосий мақсад, ёш иқтидорли ижодкорларни аниқлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш ҳамда тажриба ва профессионал маҳоратнинг шаклланишига кўмаклашиш эканини таъкидлаб ўтишди. Кеча сўнгида ташриф буюрган меҳмонларга Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрининг "Усмон Носир" спектакли тақдим этилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ёш режиссёрларнинг "Дебют – 2022" VII республика кўрик-фестивали жорий йилнинг 30 сентябрь кунигача давом этади. Унда турли жанр ва йўналишдаги спектакллари билан 8 та ёш режиссёрлар иштирок этади. 
 
Суратлар муаллифи – Носиржон Ҳайдаров