Янгиликлар

Янги йил томошаси...
Сана: 27.12.2025

  Қадрли мухлисларимиз ва азиз болажонлар!

Қишки таътилни мароқли, қувончли ва эсда қоларли ўтказишни истасангиз, сизларни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрига таклиф этамиз! 
  Элимиз ардоғидаги санъаткорлар иштирокида тайёрланган Янги йил эртаги —“Ялмоғизнинг режаси” эртак томошасини ўтказиб юборманг!
   3–11 январь Соат 14:00 да
 
Билетлар театр кассасида ҳар куни  11:00 дан 19:00 гача сотилмоқда.
 
Болажонларингизга байрамона кайфият, ўзингизга эса ёқимли дам олиш улашинг — театрда кўришгунча!