Кеча, 27 март санасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида "Театр томошалари ҳафталиги" нинг сўнгги кунида, драматург Жавлон Жовлиев қаламига мансуб "Усмон Носир" спектакли намойиш этилди.
Спектакль бошланиш олди “27 март – Халқаро театр куни” муносабати билан устоз санъаткорлар, Ўзбекистон халқ артисти Наима Пўлатова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳмонали Салимов ҳамда "Меҳнат шуҳрати" орден соҳибаси Маъсуда Отажоновалар театр соҳасида фаолият юритаётган барча фидойиларни қутлашди.