Янгиликлар

Расмий муносабат...
Сана: 28.05.2024

   Жорий йилнинг 27 май куни таниқли ижодкор Каримберди Тўрамурод Facebook’даги саҳифаси орқали Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директорига мурожаат қилиб, ўзи гувоҳ бўлган муаммоли ҳолат бўйича арз қилган.

 
Фуқаронинг шикояти театр кузатув камералари қайдлари асосида ўрганилди, ходисада иштирок этган театр ходимларидан тушунтиришлар олинди.
 
Аниқланишича, 2024 йилнинг 11 май кунидаги “Сен гулсан, жоним!” спектаклининг  премьерасига турли корхона ва ташкилотлардан ходимларни маданий ҳордиқ чиқаришлари ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоблари учун таклифнома сифатида буюртма асосида чипталар тайёрланган.
 
Шунингдек, кассада фаолият олиб бораётган Г.Зуннуновага, ташқаридан келиши кутилаётган меҳмонлар учун чипталарни алоҳида сақлаши юзасидан кўрсатмалар берилганлиги сабабли, Г.Зуннунова фуқароларга таклифномада белгиланган ўриндиқларни сотмаганлиги, ўрганиш жараёнида унинг тушунтириш хатида маълум қилинган.
 
Бундан ташқари фуқаро К.Тўрамуродни тинчлантириш ва унга ҳолат юзасидан тушунтириш бериш мақсадида мулоқатга киришган, театр директорининг ўринбосари Х.Иноғомов билан олиб борилган суҳбат натижасига кўра у, холат юзасидан фуқаро билан бўлган суҳбатда қўпол муносабатда бўлмаганлигини, аксинча, фуқаро томонидан унинг тушунтиришларига қулоқ солмасдан, сабрсизлик билан муносабат билдирганлиги сабабли, мулоқотни қисқа қилганлигини маълум қилди. 
 
Театр жамоаси томонидан аҳолига маданий хордиқ чиқаришлари, театр санъатини халқга етказиш борасидаги машаққатли меҳнатлари, аҳоли томонидан тўғри талқин қилиниши ва мазкур театр ходимларининг фаолиятларига салбий таъсир кўрсатилишини олдини олиш мақсадида ўзгага ҳурмат билан муносабатларда бўлган ҳолда театрга ташриф буюришларини сўраб қоламиз. 
 
Шу каби нохуш ҳолатлар аниқланган тақдирда амалдаги меҳнат қонунчилигига асосан ходимларга нисбатан таъсир чоралари кўрилиши ҳақида театр жамоаси расман огоҳлантирилдилар.
 
Сиз каби театр санъати ихлосмандлари томонидан бизнинг театримизга бўлган эътиборлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
 
Ҳурмат билан,
Театр Маъмурияти